Рейтинг:  5 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активна
 

Бахит Рустемов – иқтисодчи, публицист, тарихчи, журналист... Таниқли давлат арбоби 55 йиллик таваллуд туйи хамда ижодий фаолиятининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бахит Тулегеноғли катта оилада камол топди. Ота-онаси узларининг ун фарзандини хамда оилага қабул қилинган яна икки болани оқ ювиб, оқ тараб вояга етказишди. Айни кунларда Тулеген ота хамда Жамила ая 56 невара ва 25 эваранинг севимли буваси ва бувижонисидир.

Бахит Рустемовнинг ижоди ва хаёти хусусида жуда куп маълумотларни бериш мумкин. Зеро, хақиқий ижодкорнинг нигохи бир фаолият билангина чекланиб қолмаслиги керак. Асли маълумоти иқтисодчи була туриб, ёзган шеърларининг мухлислари етарли, таржималар билан шуғулланади, фортепианода куйлар ижро этади, анчагина қуйшиқлар муаллифи, ажойиб ижрочи хам... Бироқ унинг фаолиятида публицистика катта ролни ижро этади. Турли жанрлардаги йуналишларбуйича илк мақолаларини етмишинчи йилларда “Ленинская смена”, “Лениншил жас” каби нуфузли нашрларда чоп эттирган. Бахит Рустемовга “Казахстанская правда” газетасида жамоатчи мухбир булиб ишлаш хам насиб этди. Унинг публицистик мақолалари халқаро нашрларда хам чоп этилади. Уларни асосан Монголия, Афғонистан, Покистан, Эрон, Хитой, Туркиянинг этник қозоқлари севиб  мутолла қилишади. Ижодкор доимий уқивчилари билан куп ийллардан буён мактуб ёзишиб туришади. Зеро, унинг мақолаларида Қозоғистон ватанпарварлиги ва байналмилаллик бош мавзуга айланган. Анча ийллардан буён ижодкор жахон динлари ва бошқа замонавий диний оғимлар юзасидан илмий изланишлар олиб бормоқда. Бугунги кунда жамиятимиз диннинг инсонлар хаётидаги мухим роли, унинг мохиятини ва ахлоқимизга ижобий таъсирини чуқур англаб етди. Дарвин назариясининг хақикатга хилофлиги туғрисида ишонч билан матбуот сахифаларида мақолалар чоп эттирди. Унинг фикрича, бу таълимотнинг асоссизлигини жахон тарихининг узи исбот қилмоқда. Бу фикрларини публицист «Пайғамбар шоғирди» китобида батафсил билдирган.

Айни пайтда эса адибнинг «Элимнинг олтин шанирағи» номли китоби уқувчилар хукмига хавола этилди. Китоб Қозоғистон мустақиллигининг 17 ийллиги ва Астананинг 10 ийллигига бағишланган. Унда муаллиф янги давлат барпо этишда куп ийлар тинмай мехнат қилган замондошлари хусусида фикр юритади. Бундан ташқари адиб Мурат Аджи, тадқиқотчи Эрнст Мулдашев, Джон Стейнбек, Уильям Фолькнер каби таниқли ёзувчилар асарларини қозоқ тилига таржима қилишга муваффақ булди.

-Китобларим устида қизғин иш асосан эрта тонгда ва кечалари кетади. Байрам кунлари хам, хордик кунлари хам ижодкорлик ишлари билан банд буламан. Айни пайтда эса ижоддаги янги йуналиш буйича ишлаяпман. Ғайриодий тушлар мохиятини езиб олиш ххамда уларни талқин қилишга интиляпман, - дейди адиб биз билан сухбатда.  – Бу мехнатларим самарасини уқувчиларим «Инсон ва унинг тушлари» китобида куришади.

Утган ийлларда адиб «Жахоннинг тилсим дуниеси», «Куна замин тарихи» китобларини чоп эттирди. Уларни тадқиқлт сирасидаги ишлар гурухига киритиш мумкин. Таниқли езувчи, тақризчи, Давлат мукофоти совриндори, Парламент Мажлиси депутати Аладн Смаил таъкидлаганидек, Бахит Рустемов уз уқувчилари учун айтадиган дил сузлари хамиша топиладиган адибир. Бахит Рустемов уз мехнатларини айнан уз уқувчиларига бағишлайди ва улар билан мусохаба юритиш лаеқатини йуқотмаслик езувчи учун мухим эканлигини юракдан анлайди.

Таниқли адибни 55 ийлик туйи хамда ижодининг зафарлар, муваффақиятлар ер булсин деймиз. Хамиша эл назаридан қолманг, Бохит оға!

М.ЖАМОЛИДДИН қизи,

«Жанубий Қозоғистон» газетининг мухбири.